Нишондаги тиббиёт муассасасида тиббий маълумотнома олиш учун 20 минг сўм тўлайсиз…

342

“Nasafnews” мухбири тиббиёт тизимидаги коррупцион ҳолатларни аниқлаш мақсадида Нишон туманидаги айрим тиббиёт муассасаларида тажриба ўтказиб кўрди.
Ўрганиш ишлари давомида шу аниқ бўлдики, тиббий  малъумотнома ёзиб бериш учун ноқонуний хизмат ҳақи олиниши маълум бўлди.

Мухбир бўлиб эмас, оддий фуқаро сифатида Нишон туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасига кириб борамиз. Рўйхатхонадан 086 шаклидаги маълумотнома олиш учун навбатчига юзланамиз.

Навбатчи ҳудди аввалдан огоҳлантирилгандек, фуқарога кўрикдан ўтиш учун шифокорни эмас, бош ҳисобчининг хонасини кўрсатганига нима дейсиз?!

Ҳисобчи маълумотномалар ёзишдан тушган пулларни санаш билан оввора.
Бизни кўриб бироз сергак тортади ва нима хизмат эканлигини сўрайди.
Тиббий маълумотнома олиш учун кимга мурожаат этиш кераклигини айтганимизда эса бироз тушунарсиз қараб:  «Mенга»- деб жавоб беради.

-Шифокорларимиз инжиқ, тўлов тўламасангиз, имзо ҳам қўйиб бермайди
– Қанча?
-20 минг сўм тўланг, расмга тушиб келгунингизча маълумотнома тайёр бўлади.

Пулни тўлаб, бош ҳисобчининг шахсини аниқлашга киришамиз. Кимдир уни Наргиза дейди, яна кимдир эса исмини сир тутади. Айрим шифокорлар эса шубҳага ҳам боради.
Хуллас, одамлар тиббий маълумотнома олиши учун дастлаб ҳисобчи Наргиза Муҳаммадиева олдидан ўтаркан.

Маълум бўлишича, поликлиника бош шифокори Искандар Умрқуловнинг бу «ўйин»дан хабари бор. Чунки, маълумотнома энг охирги жараёнда унинг хонасига кириб боради.
Аслида маълумотнома ёзиш учун тўлиқ тиббий текширув олиб борилиши керак. Лекин ишни кўпайтиришни истамаган «уддабуронлар» маълум ҳақ эвазига ишни осонгина якунлаб қўйишади.

Тиббий маълумотномалардан тушадиган пуллар банкга кирим бўладими, йўқми буниси бизга қоронғу?

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here