Парда иши бўйича суд бошланди…! Ҳайдовчи саргузаштларида ЙҲХБ маъсулиятсизликлари…

415
 

Бухоро шаҳридан бўлган Б.Б, бугунги кунда кўпчилик ҳайдовчиларни қизиқтириб келаётган ва ҳал этилишини интизорлик билан кутаётган масала, автомашинанинг орқа эшик ойналарига парда ўрнатиш қонун билан тақиқланмаган деб, бу ишни одил судлов орқали ҳал этишни ўз олдига мақсад қилган ва бу ишга жиддий бел боғлаган.

ОРҚА ЭШИК ОЙНАСИДА ПАРДА ВА ЙПХ ХОДИМИ… ВОҚЕА…

Барча қонун хужжатларини таҳлил қилган Б.Б орқа эшик ойналарига парда ўрнатиш қонун билан тақиқланмаган деган ҳулосага келади ва автомашинасининг орқа ойналарига парда ўрнатиб ўзининг автомашинасини бошқариб юради.

Табиийки бу ҳолат ЙПХ инспекторлари назаридан четда қолмайди ва парда ўрнатилганлиги учун 2019 йилнинг 18 апрел куни Б.Б бошқарувида бўлган нексия русумли автомашинасини тўхтатишиб автомашинанинг орқа эшик ойналарига парда ўрнатиш тақиқланганлигини айтиб машинани жарима майдонига олиб боришади.

Қонун хужжатларига, маъсул шахслар берган маълумотларга ишонган Б.Б маъмурий баённомага ўз фикрини яъни йўл харакати қоидаларининг 3 иловаси 7.3 бандини бузмаганлигини, бу билан ҳуқуқбузарлик фактини инкор этади.

БУХОРО ШАХАР ЙҲХБ МАЪСУЛЛАРИНИНГ МАЪСУЛИЯТСИЗЛИГИ….. Б.Б САРСОНЧИЛИГИ

Гап шундаки Бухоро шахар ЙҲХБ маъсул ҳодимларининг маъсулиятсизликлари туфайли суд иши бошланиши оз эмас кўп эмас 4 ойга чўзилди.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245-моддасига асосан агар ҳуқуқбузар ҳуқуқбузарлик фактини инкор этса маъмурий иш маъмурий судда кўриб чиқилиши лозим.

Б.Б ЙҲҚни бузмадим деяпди, бу эса унинг ҳуқуқбузарликни инкор этаётганини билдиради ва иш судда кўрилиши лозим эканлигини англатади.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 282-моддасида баённома бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар билан бирга ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборилади деб айтилган.

Қонун ҳужжатларининг бу талабларига тупурган ҳолда маъмурий баённома Бухоро шахар ЙҲХБ маъмурий амалиёт бўлимига боради ва маъмурий амалиёт бўлими ҳодими томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 68-сонли буйруғи талаблари қўпол равишда бузилиб маъмурий иш кўриб чиқилади. Б.Бнинг хуқуқни муҳофаза қилувчи органларга сарсон бўлиб қатнаши мана шу ердан бошланади….

Табиийки маъмурий иш кўриб чиқилгандан сўнг жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилади. Қарор чиқарилди ва Б.Б қўлига тутқазилди.

Б.Б қонунлар қаерда қолди? Менинг ишим судда кўрилиши лозим эди-ку??? мен парда тақиқланмаган эканлигини исботлашим керак эди-ку??? деб, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Бухоро шахар прокуратурасига ариза қилади.

Мурожаат Бухоро шахар прокуратурасининг ўз касбига садоқатли, билимли, маъсулиятли ҳодимлари қўлига боради ва ноқонуний чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарор бекор қилинади. Бухоро шахар прокуратураси томонидан Б.Б ҳуқуқлари тикланади. Маъмурий иш судда кўриб чиқилиши таъминланиши ҳақида айтилади.

Ойлар ўтди… Ҳужжатлар, иш бўйича материаллар Бухоро шахар ЙҲХБ томонидан Бухоро шахар маъмурий судига юборилди.

Буни қарангки Бухоро шахар ЙҲХБ маъсуллари томонидан яъна маъсулиятсизлик. Маъмурий суд ҳужжатларда камчилик бор, қонун талаблари бузилган ҳолда келтирилган деб материалларни қайтарди.

Бухоро шахар ЙҲХБ маъсулларининг суд томонидан қайтарилган ҳужжатни камчиликларини тўғирлаб судга олиб бориш эсларига ҳам келмасди. Ҳужжатлар 1 ой яъна ЙҲХБда чанг босиб ётди.

Бу вақтда Б.Бнинг асаблари чарчаган, бу ташвишлардан толиққан, дардини кимга айтишини билмай бу ҳужжатларни чангини артиб судга юбориш ҳаракатлари қилинсин деб Ички ишлар вазирлигига илтимос билан чиқади. Бухоро шахар ЙҲХБга учрашиб ҳаракатни тезлаштиришларини талаб қилади.

Шунча саргузаштлар орқали ва ниҳоят 4 ой деганда 2019-йилнинг 26 август кунида ҳужжатлар маъмурий судга келиб тушади.

ВАНИҲОЯТ СУДГА ҲАМ ЕТИБ КЕЛДИК..

Суд куни 28 августга белгиланди. Б.Б Парда иши барчага қизиқ бўлганлиги, суд мажлиси очиқ бўлганлиги сабаб судга журналист ва блогерларни кузатувчи сифатида таклиф қилди.

Айтилган вақтда суд бошланди… Ҳаммаси рисоладагидек. Суд раиси томонидан блогер ва журналистлар илтимосига асосан суд жараёнида судга ҳалал бермасдан суратга олишга руҳсат этилди.

Суд раиси томонидан суд, кунгилдагидек, қонун ҳужжатларига назарга тутилган ҳолда бошланди.

Б.Б судга ўзининг фикрларини билдирди ва далилларини тақдим этди.

Прокурор ёрдамчиси томонидан ҳам ўзига керакли маълумотлар олинди.

Ушбу тингловлардан сўнг суд томонидан тегишли идоралардан малакали ҳодимлар бу ишга жалб этилиши ва суд иши 2019 йилнинг 6 сентябрида давом эттирилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз суд иши жорий йилнинг 06 сентябр соат 15:00 да давом эттирилади.

Биз блогерлар эса шунча саргузаштлар орқали эришилган бу вазиятларни адолат қарор топишига ишонган ҳолда кузатишда давом этамиз.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here