Қашқадарёда мактаб ўқувчилари дарс пайтида бозорда юрипти

811

Бугун — 28 ноябрь куни  Деҳқонобод туманидаги «Нур» деҳқон озиқ-овқат бозорида туман ИИБ ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, профлактика ишларини кучайтириш мақсадида «Давомат» тадбири ўтказилди.Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беряпти.

Тадбирда давомида тумандаги 77-, 70-, 85-, 69-, 7-, 32-, 30- ва 37-мактаб ўқувчилари дарс пайтида бозорда юргани аниқланди.

Савол туғилади: Ўқувчилар дарс пайтида нега бозорда юрибди? Дарс соатини назорат қилувчи масъул қаерга қараяпти?

Тез орада туман халқ таълими бўлими бу ҳақда батафсил маълумот беради деган умиддамиз, дейилади хабарда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here