Наврўз можароси: Чироқчида 35 ёшли эркак 34 ёшли фуқарони пичоқлаб ўлдирди

697

Наврўз байрамини қай тартибда нишонлаш тўғрисида баҳслашиб қолган чироқчилик синфдошини пичоқлаб ўлдирди.

Маълум бўлишича, воқеа 2020 йил 14 февраль куни кечки пайт содир бўлган.
Чироқчи туманининг Тўқмор қишлоғида яшовчи 1986 йил туғилган С.Я. 1985 йил туғилган Н.О. билан Наврўз байрамини қай тартибда нишонлаш ҳақида тортишиб қолади. Ўзаро тортишув пичоқлаш билан якунланади. Н.О. жаҳл устида С.Я. га пичоқ уриб, уни яралайди. Шифохонага олиб кетилаётган С.Я. йўлда вафот этади.
Айни пайтда Н.О. қўлга олинган. Тергов-суриштирув жараёнлари  бошланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here