Коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар ҳақида батафсил маълумот берилди

858
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда.
Улардан 19 нафари эркак, 30 нафари хотин-қиз, шунингдек, 4 нафари вояга етмаган болалардир. Ёш жиҳатдан қарайдиган бўлсак, 0-9 ёшгача – 4 нафар, 10-19 ёшгача – 1 нафар, 20-40 ёшгача – 27 нафар, 40-50 ёшгача – 7 нафар ҳамда 50-59 ёшгача – 4 нафар, 60-70 ёшгача бўлган эса 6 нафарни ташкил этмоқда.
Беморлардан 11 нафари ўрта оғирликда бўлиб, улардан 5 нафари аввалдан сурункали касалликларга чалинган.
Коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 30 нафари чет элда бўлиб қайтган. 18 нафар фуқаро улар билан яқин мулоқотда бўлиб, “COVID-19”ни юқтириб олган. Ҳозирда 1 нафар ушбу касалликка чалинган 20 ёшли фуқарони қайси ҳолатда ушбу инфекцияни юқтирганлиги аниқланмоқда.
Маълумотларга кўра, бир нафар хорижда бўлган фуқародан унинг 14 нафар оила аъзолари ва яқинларига ушбу инфекция ўтган. Яна бир мисол, хорижда бўлган эр-хотиндан 7 нафар оила аъзоларига коронавирус инфекцияси юққан.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Париждан учиб келган фуқарода қайд этилган.
Кейинроқ Лондон, Истанбул, Дубай ва Москвадан келган авиарейслар йўловчиларида ва улар билан мулоқотда бўлганларда вирус аниқланди. 22 мартда улар қаторига Швейцарияда бўлиб қайтган бемор ҳам қўшилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here