» » Чироқчида ЙПХ ходимига «сакраган» йўловчининг "таноби тортиб қўйилди"

Чироқчида ЙПХ ходимига «сакраган» йўловчининг "таноби тортиб қўйилди"

14 апр 2022
502
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Чироқчи туманида  ЙПХ ходими «Нексия» русумли автомобиль ҳайдовчисига «тўхташ» ишорасини кўрсатганда, ҳайдовчи тўхтамасдан ҳаракатланган. Бироз вақт ўтиб, ушбу автомобилда бўлган йўловчи ЙПХ ходимининг ёнига келиб, сабабсиз эътирозлар билдириб жанжаллашган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан эълон қилинган видеода шу хусусида сўз боради.

Видео учун ҳавола:

Ҳолат Жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани суди томонидан ўрганилиб, бўйсунмасдан ҳаракатланган ҳайдовчига БҲМнинг уч баравари миқдорида жарима жазоси, шунингдек, ЙПХ ходимининг ёнига келиб, сабабсиз эътирозлар билдириб, жанжаллашган фуқарога нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: