Бош саҳифа » АВТО » Қарши-Чим автомобиль йўлида Зил "Нексия" билан тўқнашиб ағдарилиб кетди

Қарши-Чим автомобиль йўлида Зил "Нексия" билан тўқнашиб ағдарилиб кетди

10 сен 2022
1 717
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Бугун 10 сентябрь куни соат 09:00лар атрофида 4Р-79 Қарши—Чим автомобиль йўлининг 17 километрида ҳайдовчи Д.А. бошқарувида бўлган "Нексия" русумли автотранспорт воситаси ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи П.Н. бошқарувидаги "Зил" русумли юк авторанспорт воситаси билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда "Нексия" ҳайдовчиси Д.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: