Бош саҳифа » АВТО » Яккабоғда Камазга урилган "Спарк" ёниб кетди

Яккабоғда Камазга урилган "Спарк" ёниб кетди

15 ноя 2022
789
АВТО / МАҲАЛЛИЙ

Яккабоғ тумани ҳудудида "Спарк" русумли автомашина чорраҳадан қарама-қарши ҳаракатланиб келган "Камаз" русумли автомобиль билан тўқнашиб, ёниб кетди.

Маълум бўлишича, воқеа кеча 14 ноябрь куни соат тахминан 18:20лар атрофида содир бўлган.  Яккабоғ тумани 4Р-84 "Чироқчи-Яккабоғ- Шурбозор" автомобиль йўлининг 14 кмда ҳайдовчи У.С. бошқарувида бўлган "Спарк" русумли транспорт воситаси билан ҳарактланиб келаётиб чорраҳадан қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Б.Х. бошқарувида бўлган "Камаз" русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қисқа туташув содир бўлиб, "Спарк" русумли автомашинасида ёнғин келиб чиққан ва зудлик билан Яккабоғ тумани ФВБ ёнғин қутқарув бўлинмаси воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этган.

Натижада ҳеч ким ҳеч қандай тан жароҳати олмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: