Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Президент Қашқадарёда 365 млрд сўмлик «Аёқчисой» сел сув омборини қуриш бўйича топшириқ берди

Президент Қашқадарёда 365 млрд сўмлик «Аёқчисой» сел сув омборини қуриш бўйича топшириқ берди

22 апр 2022
2 706
МАҲАЛЛИЙ

Шавкат Мирзиёев бир ой муддатда Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши, Шаҳрисабз ва Китоб туманларида 25 минг гектар ерларни сув билан таъминлаш учун 365 миллиард сўмлик «Аёқчисой» сел сув омборини қуриш бўйича таклиф ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга қуйидаги топшириқларни берди:

— 337 миллиард сўм ҳисобидан ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини яхшилаш бўйича лойиҳаларни бир ҳафта муддатда бошлаши керак. 

— қўшимча ажратилаётган 125 миллиард сўмга Косон, Нишон ва Касби туманларидаги 150 километр яроқсиз лотокларни алмаштириш керак.

— қўшимча ажратилган 354 миллиард сўм эвазига йўллар ва кўприкларни таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириши лозим.

— қўшимча ажратилган 93 миллиард сўм ҳисобидан тиббиёт, спорт объектларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, ободонлаштириш ишларини таъминлаши керак.

— Китоб туманидаги Ургут эркин иқтисодий зонаси филиали ҳудуди орқали 15 километр темир йўл қуришига бюджетдан 50 миллиард сўм берилиши маълум қилинди.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: