Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда аёллар кўпми ёки эркаклар?

Қашқадарёда аёллар кўпми ёки эркаклар?

26 апр 2022
1 978
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилоятининг доимий аҳолиси сони 2022 йил 1 апрель ҳолатига кўра 3 млн 423 минг 200 нафар кишини ташкил этиб, йил бошидан 14,9 минг кишига ёки 102,2 % га кўпайди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси хабар қилди.

Маълум бўлишича, вилоятда аёллар сони  1 млн 690 минг  200 кишини ташкил этган. Эркаклар сони эса 1 млн 733 минг кишини ташкил этмоқда.

Шаҳарда яшовчилар 1 млн 466 минг 800 нафар,
Қишлоқда яшовчилар 1 млн 956 минг 400 нафар, 

Йил бошидан туғилиш сони  21 мингта,
Ўлимлар сони  4,7 мингта,
Никоҳлар сони 6,2 мингта,
Ажримлар сони 1,1 мингтани ташкил этмоқда.

Шунингдек, йил бошидан буён Қашқадарё вилоятига 2 минг 600 нафар фуқаро кўчиб келган ва 4 минг нафар фуқаро кўчиб кетган. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: