Деҳқонобод туманидаги қўнғир айиқ боласи билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилди
Давлат экология қўмитаси инспекторлари ва туман ИИБ ходимлари билан биргаликда олиб борилган тезкор қидирув натижасида гумондор шахслар Деҳқонобод тумани "Оққишлоқ" МФЙ Қизилсой қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ш. эканлиги маълум бўлиб, унинг хонадони текширилганида бир дона айиқ боласининг териси топилди.
Шунингдек, айиқ боласи терисини сақлаб келган фуқаронинг сўзларига кўра, у айиқ боласини ўлик ҳолда топганлигини иддао қилмоқда.
Бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида айиқ боласи териси экспертизадан ўтказилади.
Гумондор шахсдан тушунтириш хати олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳозирда тузилган ишчи гуруҳ томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Ҳолат юзасидан яна қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
Ўхшаш янгиликлар:
Деҳқонободда Экология реклама қилган ноёб айиқ боласи уриб ўлдирилгани хабар қилинди
Бугун ижтимоий тармоқларда айиқ болаларидан бири ўлдирилгани ҳақида видеотасвирлар пайдо бўлди.
Қашқадарёда молиявий пирамида ташкил қилиб, 231 нафар фуқарони алдаган шахслар фош бўлди
Фуқаро Ш.Aбдурахманов ва унинг жиноий шериклари ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида пул маблағига эга бўлган
"Марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилган". Бош прокуратура ўз жонига қасд қилган етакчи воқеаси бўйича маълумот берди
Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Шаҳрисабзлик фуқаро Чироқчидаги савдо дўконини ўмариб кетди
Чироқчи тумани «Обод» маҳалласида яшовчи K.O. 2022 йил 11 март куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди.
Чироқчида содир бўлган сел тошқинлари ҳақида расмий маълумот берилди
Қишлоқнинг 60-сонли мактаб ҳудудини ўраб турган 15 метр масофадаги чегара деворларига зиён етган.