Деҳқонободга Туркманистондан чигиртка тўдаси кириб келди
Ижтимоий тармоқларда Деҳқонобод туманидаги экин майдонларини чигирткалар босгани айтилган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, видео туманнинг «Отқамар» маҳалла фуқаролар йиғинида тасвирга олинган.
"Вазиятни ҳудудга бориб ўргандик. Мутахассислар томонидан суриштирув ишлари олиб борилди. Аниқланишича, шамол оқими туфайли қўшни Туркманистон Республикасидан кичкина чигиртка тўдаси кириб келган. Аммо ушбу тўда беш ёшга тўлган, кўпайиш ва озуқланиш даври тугаганлиги туфайли аҳоли томорқаларига, қишлоқ хўжалигига зарар келтирмайди", — деди туман ҳокими ўринбосари Бахтиёр Бердиев.
Ўхшаш янгиликлар:
Қаршидаги «заправка»да ёқилғи ташувчи «Бензовоз» ёниб кетди
Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Яккабоғда қабристон ҳудудига ким мол боқди?
Ҳокимлик бу ҳолат жуда ачинарли эканини айтди.