Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қамаши ҳокими: "Халқимиз сайлаган маҳалла раисларидан ҳар куни янгилик кутмоқда"

Қамаши ҳокими: "Халқимиз сайлаган маҳалла раисларидан ҳар куни янгилик кутмоқда"

21 июн 2022
684
МАҲАЛЛИЙ

Бугун  Қамаши тумани ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда  туман ҳокими Ботир Тоғаев янги сайланган маҳалла раислари тўғрисида гапирди.

"Маҳалла раислигига ўтказилган сайловларга ҳам 1 ойга яқин вақт бўлди. Халқимиз сайлаган маҳалла раисларидан ҳар куни янгилик кутмоқда. Янги маҳалла раислари ўзлари қилаётган ишлари билан аҳолига танилиб бориши керак. Тўғри ҳудудда ҳамма ишларни ҳам маҳалла раиси ўзи бажара олмаслиги мумкин. Шу сабабли улар аҳоли орасида бор муаммо ва камчилиларни ўрганиб,  сектор раҳбарларига таклиф билан чиқиш керак. Янги раҳбарлар ишнинг олиб борилиш тартибини тўлиқ англаб етмаслиги ҳам мумкин. Буни ҳам тўғри тушунамиз. Бу ҳолатда улар билмаганларини ўрганиб кейин ҳаракат қилишса яхши бўлади. Ҳар бир маҳалла раиси шу туман учун жон куйдириб ишламас экан, унинг бизнинг сафимизда туришга ҳаққи йўқ" , - дейди Ботир Тоғаев. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: