» » 245 нафар қашқадарёлик зиёратчилар Ҳаж сафарига жўнаб кетди

245 нафар қашқадарёлик зиёратчилар Ҳаж сафарига жўнаб кетди

28 июн 2022
941
МАҲАЛЛИЙ
Бугун маҳаллий вақт билан соат 03:10 да 245 нафар қашқадарёлик зиёратчи муборак Ҳаж амалларини бажариш мақсадида Қарши халқаро аэропортидан тўғридан-тўғри авиарейс билан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Айни пайтда иккинчи рейсга тайёргарлик кўрилмоқда ва жўнаб кетувчилар рўйхатдан ўтказилмоқда. Умуман олганда, бугунги иккита ва эртага мўлжалланган учта авиарейс билан жами 1225 нафар қашқадарёлик ҳамда сурхондарёлик зиёратчилар Қарши халқаро аэропортидан Ҳаж зиёратига боришади.

Уларнинг Ҳаждан қайтиши эса 24-28 июль кунларига белгиланган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: