Қарши халқаро аэропорти замонавий кўринишда реконструкция қилинади
Воҳамиз марказининг ташриф қоғозларидан бири саналмиш Қарши халқаро аэропорти янада чирой очади. Ҳозирда аэровокзал қисмида бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Келувчилар учун мўлжалланган зал ва жўнатиш зали кенгайтирилиб, ҳар бирида соатига 200 нафар ўрнига 400 нафар йўловчини қабул қилиш имконияти яратилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Айни пайтда эса аэровокзал комплексининг фасад қисмида реконструкция ишлари бажарилмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишларидан сўнг комплекс Қарши шаҳрининг гўзал иншоотларидан бирига айланиши шубҳасиз.
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Нарзулла Намозов Қарши халқаро аэропортида бўлиб, жараён билан танишди. Йўловчилар учун яратилган шароитлар, шунингдек, аэровокзал ҳудудидаги санитария-озодалик ҳолати кўздан кечирилди. Камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

Ўхшаш янгиликлар:
Қаршида ички йўллар асфальт эмас, цемент-бетон қопламаси билан таъмирланмоқда
Бу борада Қарши шаҳри Хонтепа маҳалласида ички йўлларни цемент-бетон қопламага ўтказиш ишлари бошланди.
Экология қўмитаси раиси "Nasafnews" танқидидан кейин чиқиндилар тўлган ҳудудга борди
Обломурадов Қарши-Самарқанд А-378 йўлидан 5.4 км узоқликда Чироқчи тумани ҳудудидаги 20 гектар яйлов ерида жойлашган чиқиндихонани кўздан кечирган.
Чироқчи: Жажжилар учун замонавий масканлар
Қашқадарё воҳасининг йирик ҳудудлардан бири – Чироқчи туманида барча соҳаларда ислоҳотлар жадал бормоқда.
Яккабоғ тумани ҳокимлиги учинчи маротаба ваъда берди
Ҳокимлик бу сафар сўзининг устидан чиқадими?