» » Шаҳрисабзда "Afrosiyob" поездлари қатнови қачондан бошланиши маълум бўлди

Шаҳрисабзда "Afrosiyob" поездлари қатнови қачондан бошланиши маълум бўлди

06 май 2022
963
МАҲАЛЛИЙ
Йўловчиларга транспорт хизматлар кўрсатиш кўламини янада ошириш мақсадида 2022 йил 7, 8 май санасидан бошлаб, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида 758/757-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” замонавий поездлари қатнови йўлга қўйилади.Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ҳаракат жадвалига кўра “Тошкент- Шаҳрисабз” йўналишида қатнайдиган 758-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди шанба ва якшанба кунлари соат 08:00 да Тошкент марказий вокзалидан; 

“Шаҳрисабз-Тошкент” йўналишида қатнайдиган 757-сонли “Afrosiyob” замонавий поезди эса Шаҳрисабз темир йўл вокзалидан соат 15:40 да ҳаракатини бошлайди.

Шу боис, 2022 йил 7, 8 май санасидан бошлаб, бугунги кунда “Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 760/759-сонли “Afrosiyob” замонавий поездларининг ҳар шанба, якшанба кунлари қатнови тўхтатилади.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: