Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Тошкентда сувоқчилик қилди
Кўпчиликка маълум, Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишламоқда.
"Бугун Бекободга борган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев маҳаллани обод ва кўркам этишга бел боғлаган одамлар ғайратини кўриб, ўзи ҳам енг шимариб ҳашарга киришиб кетди" , - деб ёзади Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ҳокимлик томонидан эълон қилинган суратларда З.Мирзаев ҳам сувоқчилик қилаётганини кўриш мумкин. Бу сурат эса ижтимоий тармоқларда тарқалиб, тармоқ фаоллари ҳокимга "сувоқчи ҳоким" деб ном беришди.
Таъкидлаш жоиз, ўз ишини "пиар" қилишда Зойир Мирзаев кўп амалдорларни доғда қолдиради. Унинг бу "пиар"лари жамоатчилик томонидан ҳамиша ҳам илиқ қабул қилинмаслиги эса бор ҳақиқат.
Ўхшаш янгиликлар:
«Чаман» туризм комплекси қурилишига ҳеч ким қизиқиш билдирмади
Зойир Мирзаевнинг 2 йил олдин берган ваъдаси бажарилмади ёхуд «Чаман» туризм комплекси қурилишига ҳеч ким қизиқиш билдирмади
Бошлиққа ёлчимаган бошқармага яна бир вазифа бажарувчи бошлиқ келиши мумкин
Аммо бу раҳбарлар тезда ишдан олинмоқда.
"Жиноят иши бўйича Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Фозилов ва амалдаги ҳоким Холбоевлар айбланувчи сифатида жалб қилинмаган" — Прокуратура
Қарши шаҳрининг собиқ ва амалдаги ҳокимлари айбланиб, қамоққа олинганлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилган.
Муротжон Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими лавозимига расман тасдиқланди
М.Азимов Қашқадарё вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.