Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Прокуратура текширувларидан кейин Қашқадарёда 3 нафар ҳоким ўринбосари жазоланди

Прокуратура текширувларидан кейин Қашқадарёда 3 нафар ҳоким ўринбосари жазоланди

02 июл 2022
3 151
МАҲАЛЛИЙ

Касби туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Қурбонов Илёс Шавкатович ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилди. Бунга ўринбосарни Қашқадарё вилояти Прокуратурасининг интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарорида кўрсатиб ўтилган хато ва камчиликларга йўл қўйгани асос қилиб олинган.

Касби тумани ҳокимининг қурилиш коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Турсунов Туроп Хамраевга ҳам шундай жазо қўлланган.


Шунингдек, вилоят прокуратураси текширувидан кейин Китоб тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Маликов Ҳайдар Пардаевичга «ҳайфсан» берилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: