Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши давлат университетининг 13 нафар факультет деканига "ҳайфсан" берилди

Қарши давлат университетининг 13 нафар факультет деканига "ҳайфсан" берилди

07 июл 2022
3 463
МАҲАЛЛИЙ

Бугун Қарши шаҳридаги журналистлар уйида Қарши давлат университети томонидан матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда университетда фаолият кўрсатаётган коррупция қарши курашиш бўлими томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди, деб ёзади "Nasafnews" мухбири.
Маълум бўлишича, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида фаолиятида камчиликка йўл қўйган, талабаларнинг эътирозларига сабаб бўлган 13 нафар факультет деканига "ҳайфсан" берилган. 1 нафар декан ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилган.

Бундан ташқари,  24 нафар факультет декани ўринбосарига "ҳайфсан" жазоси, 4 нафар ўринбосарга ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилган.


Мавзуга доир:
 
Қарши давлат университетида коррупция қарши курашиш бўлими ташкил этилди

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: