Қашқадарё ҳокимлиги вилоятга кириб келадиган 47 даражали иссиқ ҳавода аҳолидан электр энергиясини тежашни сўради
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 17-22 июль кунлари юртимиз ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳақида хабар қилинмоқда. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 47 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Об-ҳавонинг кескин исиб кетиши олдидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги воҳа аҳлига мурожаат билан чиқди.
"Сиздан иссиқ ҳаво ҳарорати пайтида саломатлигингизга алоҳида эътибор қаратишингиз, кўпроқ сув, табиий озиқ-овқатлар, мева-сабзавотлар ва сут, қатиқ маҳсулотлари истеъмол қилишингиз сўралади. Шунингдек, айни шу кунларда электр энергиясига бўлган талаб кескин ошиши кузатилади. Бу эса, электр тармоқлари ва трансформатор пунктларида юкламаларнинг ортишига, носозликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида электр энергиясини тежанг.
Зарур бўлмаганда электр қурилмаларини тармоқдан ажратиб қўйишингизни, имкон қадар совитиш қурилмаларидан оқилона фойдаланишингизни сўраймиз. Бу билан биз электр қурилмаларининг узоқ муддатга ишдан чиқишини олди олган бўламиз ҳамда энергия ресурсларини барча истеъмолчиларга барқарор етиб боришига муносиб ҳисса қўшган бўламиз. Энергия ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланинг", - дейилади ҳокимлик мурожаатида.

Ўхшаш янгиликлар:
Шавкат Мирзиёев: "Сув бўлмаса, аҳоли соғлиғи яхши бўлмайди"
Шунингдек, Президент электр энергияси, газ муаммосига ҳам тўхталди.