Қашқадарёда жазирама иссиқнинг энг баланд даражаси қайд этилди
Қашқадарё вилояти "Муборак" метеорологик станциясида бугун маҳаллий вақт билан соат 16:20 да ҳаво ҳарорати +45,9 даражага етди. Бу энг юқори ҳарорат деб баҳоланмоқда.
"Қарши" метеорологик станциясида +43,4 даража ҳаво ҳарорати кузатилди.
Блогер Азиз Яздурдиев эса Миришкор туманида ҳарорат 56 даражагача исиб кетганини маълум қилди.
