Қарши шаҳар ҳокимлигида ишлаган кадр Ғузор ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди
Ғузор тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Панжиев Мақсуд Алиқулович бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнига Жовлиев Аброр Шоназарович тайинланди. Бу ҳақда Ғузор тумани ҳокимлиги хабар берди.
А.Жовлиев 1988 йилда Чироқчи туманида туғилган. Маълумоти олий — Фарғона политехника институтини тамомлаган.
Аброр Жовлиев тайинловга қадар Қарши шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ўхшаш янгиликлар:
Қамашининг бош солиқчиси Чироқчига, Ғузордаги ўринбосар эса Қамаши тумани Давлат солиқ инспекциясига раҳбар бўлди
Ғ.Караманов ўрнига Очилов Сарвар Сайфуллаевич Қамаши тумани 4-сектор раҳбари бўлди.
Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Қашқадарё ҳокимига ўринбосар бўлди
Ушбу лавозимда Бахром Юсупов ишлаб келаётган эди.