Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Қарши шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

06 июл 2022
3 913
МАҲАЛЛИЙ

Қарши шаҳар ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига Жўраев Улуғбек Ўткирович тайинланди.

У 1989 йилда Самарқанд вилоятида таваллуд топган. 2018 йилда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти худудий бошқармасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, шаҳар ҳокимининг бу соҳа бўйича ўринбосари сифатида аввал Жавлон Бакулов фаолият кўрсатган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: