1 млрд 180 млн сўмлик палатка бошқа ҳудудга кўчириш учун бузилмоқда
Бироз аввалроқ телеграм каналимиз орқали "1 млрд 180 млн сўмга қурилган махсус палатка бузиб олинмоқда" номли хабар эълон қилинганди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маҳаллий бюджетдан қурилган махсус палатка самарали фойдаланиш мақсадида бошқа ҳудудга кўчириб ўтказилаётганини маълум қилди.
"Палаткани бузиш-ўрнатишда унга ҳеч қандай зарар етказилмайди. Сабаби бузиш-ўрнатишга мўлжалланган кўчма палатка ҳисобланади.
Кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган палаткага иссиқ тўғридан-тўғри тушиши натижасида зарар етмаслиги учун бошқа бир қулай ҳудудга кўчирилиши мақсадга мувофиқ деб топилган", - дейилади ҳокимлик хабарида.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё ҳокимлиги Чироқчи туманига ўтказилаётган 1 млрд 500 млн сўм Кўкдала туманига берилишини маълум қилди
Бу пуллар вилоятда макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолишга ўз таъсирини ўтказмайди, демоқда ҳокимлик.
Қашқадарё депутатлари Президент қарорига зид равишда Чироқчи ҳокимлиги учун 1 млрд 500 млн сўм ажратмоқчи
Нодир Эркаев Чироқчи тумани ҳокимлиги биносини безатмоқчими?