Деҳқонободда қўшнисини калтаклаган эркак қамоққа олинди
Деҳқонобод тумани "Ўзбекистон" МФЙ Жонабулоқ қишлоғида яшовчи уй бекаси Н.Н. 2022 йилнинг 8 июль куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди.
Маълум бўлишича, 7 июль куни соат 21:30 ларда яшаш уйида турмуш ўртоғи Ў.Ф. билан ўтирганида қўшниси М.Б. яшаш уйига кириб келиб, бир неча йиллардан буён давом этиб келаётган зиддияти туфайли Ў.Ф.ни уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддасининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро М.Б. Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 221-моддаси тартибида ушланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар қилди Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар:
Шаҳрисабзлик фуқаро Чироқчидаги савдо дўконини ўмариб кетди
Чироқчи тумани «Обод» маҳалласида яшовчи K.O. 2022 йил 11 март куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди.
Ғузорда фирибгарликда гумонланган 34 ёшли аёл устидан жиноят иши қўзғатилди
У бошқа аёлларни алдаб, берган ваъдасини бажармаган