Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Наманганда туриб, қашқадарёлик аёлнинг пулларини ўзлаштирган фирибгарнинг жинояти фош бўлди

Наманганда туриб, қашқадарёлик аёлнинг пулларини ўзлаштирган фирибгарнинг жинояти фош бўлди

27 июл 2022
1 786
МАҲАЛЛИЙ

Яқинда Қашқадарё вилояти Нишон тумани ИИБга 1966 йилда тўғилган аёл  Х.Г. мурожаат қилиб, ўзига тегишли пластик картасидан 1 млн. сўмга яқин пуллар номаълум ҳолатда ечиб олинганлигини билдирган. 

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 2001 йилда туғилган Г.В. ўзининг "IPhonе-7"  русумли уяли телефон аппаратидан фойдаланиб, “OSON” мобил иловаси орқали амалга оширганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Нишон тумани ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: