Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда фуқаронинг фотосуратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 3 000 АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди

Қашқадарёда фуқаронинг фотосуратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 3 000 АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди

10 авг 2022
1 713
МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда  фуқаро Д.У. бошқа бир фуқаро З.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига ундан 3 000 АҚШ доллари талаб қилиб, 500 АҚШ доллари ва 4 дона тилла тақинчоқларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: