» » Косонда фуқарони хорижий компанияга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Косонда фуқарони хорижий компанияга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

05 авг 2022
673
МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. 

Тезкор тадбирда “Э.” хорижий компанияси инженер-технологи А.Х. фуқаро Ш.ни танишлари орқали ушбу компанияга ишга киритиб қўйишни 1 500 АҚШ долларига келишиб, шундан 11 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: