Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши туманида давлат захирасидан 16 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Қарши туманида давлат захирасидан 16 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

03 авг 2022
936
МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум бўлишича,  фуқаро Ф.Ҳ. бошқа бир фуқаро Р.га Қарши тумани «Янгибоғ» МФЙ ҳудудидан давлат захирасидаги 16 сотих ер майдонини танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб олиб бериш эвазига 90 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: