Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши туманида давлат захирасидаги ерни 50 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлишди

Қарши туманида давлат захирасидаги ерни 50 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлишди

02 июл 2022
2 414
МАҲАЛЛИЙ

Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум бўлишича, Қарши тумани «Қовчин» МФЙда яшовчи Н. Ж. фуқаро Ш.га Қарши тумани ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 18 сотих ер майдонини келгусида мансабдор танишлари орқали ҳужжат расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 50 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 40 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Фуқаро Н. Ж.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: