Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Афғонистоннинг 24 нафар фуқароси Ўзбекистон чегарасидан ноқонуний кесиб ўтди
Афғонистоннинг 24 нафар фуқароси Ўзбекистон чегарасидан ноқонуний кесиб ўтди
22 авг 2022
1 811
МАҲАЛЛИЙ
Ижтимоий тармоқларда Афғонистон фуқаролари Ўзбекистон билан чегарадаги Орол-Бобо оролига ноқонуний ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди.Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳолатга муносабат билдирди.
2022 йилнинг 21 август куни Орол Пайғамбар ороли ҳудудида (Сурхондарё вилояти) бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари давлат чегарасини бузиб ўтган.
Ҳудудга етиб келган Ўзбекистон чегарачиларига улар қаршилик кўрсатган.
Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Ўзбекистон давлат чегарасини бузганларнинг барчаси (жами 24 нафар) шахсини аниқлаш ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида қўлга олинган.
Ўтказилган сўров натижаларига кўра, чегарадаги ҳодисага Ўзбекистоннинг чегара зонасида кўп миқдорда ўсадиган қизилмия илдизининг ноқонуний равишда олиб ўтилиши сабаб бўлгани аниқланган.
Айни пайтда Пайғамбар ороли ҳудуди Ўзбекистон Чегара қўшинлари бўлинмаларининг тўлиқ назорати остида.