Ғузорда 4 ёшли бола номаълум касалликдан вафот этгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 4 ёшли бола номаълум касалликдан вафот этгани, айни пайтда унинг 6 ёшли оила аъзоси ҳам оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётгани, шифокорлар уларга ташхис қўя олишмагани ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолатни ўрганиш ва вазиятга аниқлик киритиш мақсадида ССВ томонидан малакали профессор-шифокорлардан иборат махсус тиббий бригада тузилиб, зудлик билан Ғузор туманига юборилган.
«Вазият ўз назоратга олинган. Ўрганиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади», — дейилади хабарда.
Айни пайтда ҳолат юзасидан "Nasafnews" мухбирлари ҳам ўрганиш ўтказмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
"Марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилган". Бош прокуратура ўз жонига қасд қилган етакчи воқеаси бўйича маълумот берди
Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Чироқчида 6 ёшли бола қудуққа тушиб кетди
Бола 20 соатга яқин қудуқда қолиб кетган.
Ғузор тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олингани айтилмоқда
Қашқадарё вилояти прокуратураси ва туман ҳокимлиги ҳолатни жамоатчиликдан яширяптими?