Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Чироқчида 6 ёшли бола қудуққа тушиб кетди

Чироқчида 6 ёшли бола қудуққа тушиб кетди

13 июн 2022
2 001
МАҲАЛЛИЙ
Кеча, 12 июнь куни соат 14:01 ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туман  Лангар қишлоғида яшовчи фураро вилоят ФВБнинг қисқа 1050 рақамига мурожат қилган. Фуқаро шу куни тахминан соат 13:30 ларда ўзларига тегишли бўлган дала майдонида қазилган, 200 диаметрли сувсиз артизиан қудуққа 6 ёшли ўғли тушиб кетганлигини маълум қилиб,  уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраган.

Воқеа жойига вилоят ФВБ қутқарувчилари ва тегишли хизматлар куч-воситалари етиб борган. Қутқариш ишларига ФВБ махсус техникалар яъни экскаватор, грейдер ва бошқа техникалар жалб этилган.

Олиб борилган махсус қутқариш операцияси натижасида бола бугун соат 10:25 да қутқариб олинган. Айни вақтда боланинг аҳволи яхши. Малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: