Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда 3 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагичга кириб қолди

Қашқадарёда 3 ёшли боланинг қўли гўшт майдалагичга кириб қолди

08 май 2022
2 238
МАҲАЛЛИЙ

Бугун Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига 3 ёшли боланинг чап қўли  гўшт майдалагичга кириб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, вилоят қутқарув отряди қутқарувчилари айтилган шифохонага етиб боришиб, қисқа вақт ичида тиббиёт ходимлари билан биргаликда қурилманинг метал бўлагини олиб ташлашда амалий ёрдам кўрсатишган.

Тиббиёт ходимларининг берган маълумотларига кўра, ҳозирда боланинг аҳволи яхши эканлиги маълум бўлди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: