Қашқадарёда 25 ёшли йигит сув омборига чўкиб кетди
Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Қизилтепа маҳалласида яшаган 25 ёшли йигит сув омборига чўкиб кетди. Бу ҳақда "Nasafnews" мухбири хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 1997 йилда туғилган У.Ж. ҳудуддаги Лангар сув омборига чўмилиш учун ўртоқлари билан борган. Кеча, 10 май куни тушдан кейин омборга тушиб чўкиб кетган.
Ҳозирда Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари йигитнинг жасадини сув омборидан қидирмоқда ва ҳозирча унинг жасади топилгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Нишон туманидаги магистрал каналга мактаб ўқувчиси ҳам чўкиб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда 14 ёшли ўқувчи қиз ҳам ўз жонига қасд қилди
Қашқадарё вилоятида ўқувчи қизларнинг ўз жонига қасд қилиши ҳолатлари кўпаймоқда.
Қашқадарёда 27 ёшли эркак яшаш уйининг молхонасида ўзини осди
Марҳумнинг қайнотаси билан тортишуви бунга сабаб бўлгани айтилмоқда.