Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Ғузор тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олингани айтилмоқда

Ғузор тумани ҳокими ўринбосари қамоққа олингани айтилмоқда

21 май 2022
5 059
МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқлари орқали Ғузор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари З.Б. Жиноят кодексининг 221-моддаси тартибида ушлангани ва қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарлар тарқалганига бир неча кун бўлган бўлсада, ҳолат юзасидан расмий маълумот эълон қилинмади. 

"Nasafnews" мухбири мазкур хабар бўйича Ғузор тумани ҳокимлиги ахборот хизматига боғланди. Масъул ҳолатдан хабардор эмаслиги, тез орада ҳокимлик расмий саҳифасида расмий маълумот эълон қилинишини айтди.  Қашқадарё вилояти прокуратураси ҳам "Nasafnews" сўровига шу зайлда жавоб қайтарди. Аммо бу бўйича расмий маълумот эълон қилинмади.

"Nasafnews"  сўровига жавоб қайтарган Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов ҳақиқатдан ўз ўринбосари қўлга олинганини маълум қилди. Аммо тафсилотларни очиқламади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғузор туманида ҳоким ёрдамчиси фирибгарлик билан айбланиб, қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: