Чироқчидаги 6 ёшли боланинг қутқарув операциясида 8-синф ўқувчиси ҳам иштирок этди
 Чироқчи туманида 6 ёшли бола  25 метр чуқурликка тушиб кетгани ва қарийб бир сутка давомида қутқариб олингани ҳақида хабар қилинганди.
Чироқчи туманида 6 ёшли бола  25 метр чуқурликка тушиб кетгани ва қарийб бир сутка давомида қутқариб олингани ҳақида хабар қилинганди.Маълум бўлишича, махсус қутқарув операциясида «Қалқама» маҳалласида яшовчи 109-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Озодбек Йўлдошев ҳам қатнашган. Кичик қаҳрамон қутқарувчи акалари ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қудуқнинг тор туйнугидан мардонавор ўтиб, болакайни олиб чиққан.
Ўз вақтида ва тезкор олиб борилган қутқарув операцияси муваффақиятли якунланиб, болажон ҳаёти сақлаб қолинди, айни вақтда болакай шифокорлар назоратида, ота-онаси бағрида.
Ўхшаш янгиликлар:
 
    
        Чироқчида 6 ёшли бола  қудуққа тушиб кетди
        
Бола 20 соатга яқин қудуқда қолиб кетган.
        
     
        
     
     
    