Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Муротжон Азимов бундан 9 ой аввал тармоқни "ёндирган" ётоқхона учун маблағ ажратди

Муротжон Азимов бундан 9 ой аввал тармоқни "ёндирган" ётоқхона учун маблағ ажратди

03 сен 2022
1 053
МАҲАЛЛИЙ

Кўпчиликни ёдида бўлса керак, 2021 йилнинг декабрь ойида Қарши шаҳри Шодлик маҳалласида жойлашган 2-сонли ётоқхона биноси қўрқинчли аҳволга келиб қолгани ҳақида ижтимоий тармоқларда қатор хабарлар эълон қилинганди. Воқеа ҳақида "Nasafnews" биринчи ёзиб чиққанидан кейин Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳолатга муносабат билдириб, 2-сонли ётоқхона биноси 2019 йил 3 майдаги олди-сотди шартномасига асосан тадбиркор Анвар Жовлиев томонидан сотиб олингани, бино 2019 йилдан буён 2-сонли ётоқхона эмас, қонуний тадбиркорнинг хусусий мулки ҳисобланишини ёзганди.

Аммо кўп ўтмай ётоқхонада кенг кўламда таъмирлаш ишлари бошланиб кетди. Бу ишларга қаердан маблағ ажратилгани эса очиқланмади.

Бугунги кунга келиб вилоят маҳаллий бюджетнинг 2022 йил II-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ётоқхонани капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар учун 500 млн сўм ажратилди. Бу ҳақдаги тегишли қарорга вилоят ҳокими Муротжон Азимов имзо чеккан.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: