Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Касбида эри билан жанжал қилган аёл 3 нафар фарзанди ва ўзининг жонига қасд қилмоқчи бўлди

Касбида эри билан жанжал қилган аёл 3 нафар фарзанди ва ўзининг жонига қасд қилмоқчи бўлди

06 сен 2022
4 556
МАҲАЛЛИЙ

Шу йилнинг 20 август куни ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган, Касби тумани Фазли қишлоғида яшовчи аёл қутқариб қолинди. Бу ҳақда "Nasafnews"га ҳудуд профилактика инспектори Адҳам Қаюмов хабар берди.

Инспекторнинг айтишича, қишлоқда яшовчи аёл Х.С. ўз яшаш уйидан 3 нафар вояга етмаган фарзандларини олиб чиқиб кетган. Уйдан чиқишидан аввал аёл турмуш ўртоғи У.М. билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Ҳолатдан хабар топган ҳудуд профилактика инспектори шундан кейин қидирув ишларини амалга оширган.
Аниқ бўлишича, аёл Қарши тумани ва Қарши шаҳри чегарасидан оқиб ўтувчи Қарши магистраль каналига борган ва ўзини сувга ташлаган.

Инспектор ва аёлнинг акаси аёлни зудликда сувдан олиб чиқиб, унинг ҳаётини сақлаб қолди ва унга биринчи ёрдам кўрсатилди. Ҳозирда аёл ва болаларнинг аҳволи яхши.

Ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: