Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қаршидаги боғчада 50 нафарга яқин бола овқатдан заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди
Қаршидаги боғчада 50 нафарга яқин бола овқатдан заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди
18 сен 2022
2 306
МАҲАЛЛИЙ
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги боғчада 50 нафарга яқин болада овқатдан заҳарланиш кузатилганлиги хусусида хабарлар тарқалди. Мактабгача таълим вазирлиги бу хабарларни рад этди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар бўлими бошлиғи С.Раджабов 20б/536 сонли хатида билдиришича, жорий йилнинг 17 сентябрь куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг 7-бўлимига Қарши шаҳар “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Қарши шаҳридаги 32-Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Х.Ш. ўткир диария ташҳиси билан ётқизилган.
Эпидемиологик суриштириш давомида беморда ич кетиш, кўнгил айниш, ҳолсизлик, иситма кўтарилиши кузатилган. Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши, даво муолажалари олиб борилмоқда.
Шунингдек, хатда СЭО ва ЖСХ Қарши шаҳар бўлими бўлимга мазкур ташкилотда тарбияланаётган болалар ўртасида овқатдан заҳарланиш ҳолати бўйича тезкор хабарнома келиб тушмаганлигини билдирган.