» » Муротжон Азимов Президент селекторида ҳайфсан олди

Муротжон Азимов Президент селекторида ҳайфсан олди

19 сен 2022
2 438
МАҲАЛЛИЙ

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Четдан келган туристлар учун кўрсатилган хизматлар Қашқадарёда жуда паст бўлиб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган.

Ишларни етарли даражада ташкил этмагани учун:

Қашқадарё вилояти ҳокими М.Азимовга ҳайфсан берилди.

Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Шеробод, Олтинсой, Гулистон, Янгийўл, Хива туманлари ҳокимлари бугун ишдан олиниб, ўзгариш қилиш учун уларга уч ой синов муддати берилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: