» » Деҳқонобод тумани Экология бўлими бошлиғи тадбиркорларни ноқонуний текширгани учун жаримага тортилди

Деҳқонобод тумани Экология бўлими бошлиғи тадбиркорларни ноқонуний текширгани учун жаримага тортилди

22 сен 2022
913
МАҲАЛЛИЙ
Бизнес-омбудсман девонига "Истиқбол" МЧЖ ва "Фаровон" МЧЖлар (тадбиркорлик субъектларининг номлари ўзгартирилган) Деҳқонобод тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими томонидан ноқонуний текшириш ўтказилганлиги тўғрисида мурожаат қилган.

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан мурожаатда таъкидланган ҳолатлар ўрганилганда, бўлим бошлиғи Ў.Ж. ва инспекторлар томонидан "Истиқбол" МЧЖ ва "Фаровон" МЧЖларда текшириш ўтказилиб, текширишни бошлашдан олдин тадбиркорлик субъектларига бирон-бир ҳужжат тақдим этишмаган ва тилхат олишмаган.


Мазкур ўтказилган текширувлар ҳақида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали текширув бошланган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соат ичида ваколатли органни хабардор қилмаган.


Шунингдек,текширув далолатномасининг бир нусхасини тадбиркорлик субъектларига тақдим қилмаган.Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан бўлим бошлиғи Ў.Ж.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод тумани судининг 09.08.2022 йилдаги қарори билан бўлим бошлиғи Ў.Ж.га нисбатан 4.500.000 сўм жарима жазоси қўлланилди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: