Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши давлат университети TOP-1000 талик халқаро рейтингга кириш учун даъвогар сифатида қайд этилди
Қарши давлат университети TOP-1000 талик халқаро рейтингга кириш учун даъвогар сифатида қайд этилди
13 окт 2022
695
МАҲАЛЛИЙ
Ўзбекистондаги 28 та олий таълим муассасаси World University Rankings – 2023 халқаро рейтингида «reporter» мақомига эга бўлди. Улар ичида Қарши давлат университети ҳам бор. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти – Times Higher Education агентлиги ўзининг World University Rankings – 2023 рейтинг натижаларини эълон қилган. Унга кўра, республикадаги яна 18 та олий таълим муассасаси «reporter» мақомида қайд этилиши билан топ-1 000 талик рейтингдан жой олиш учун давогар университетлар 2021 йилги 10 тадан 28 тага етган.
Бу рейтингда университетларнинг 4 та йўналишдаги самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланди: ўқитиш, тадқиқот, таълим сифати ва халқаро истиқболлар.
Шунингдек, мазкур 28 та олий таълим муассасаси ТHE’нинг нуфузли рейтингларига кириш учун номзод сифатида танланиб, бунда рейтинг агентлиги уларга яқиндан ёрдам бериши маълум қилинган.
2022 йилда рейтингда 1 799 та университет қайд этилиб, 526 та университет «reporter», яъни даъвогар университетлар номинациясига эга бўлган.