Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қарши давлат университети миллий рейтингда 30-ўриндан жой олди

Қарши давлат университети миллий рейтингда 30-ўриндан жой олди

26 сен 2022
1 123
МАҲАЛЛИЙ

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Республика олий таълим муассасалари ва академик лицейлар миллий рейтинги эълон қилинди. Унда битирувчилари мавжуд 92 та (шу жумладан, 69 та ОТМ, 23 та филиал) олий таълим муассасалари фаолияти самарадорлиги, хусусан, профессор-ўқитувчилар илмий фаолияти, ўқув-методик ишлар ва ўқитиш сифати, талабалар билими ва битирувчилар сифати, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш йўналишларида баҳоланди.

Миллий рейтингда Қарши давлат университети 92 та ОТМ орасида 30-ўринда эканлиги қайд этилди. Ўтган йили университет мазкур рейтингда 46-ўриндан жой олганди.  

2022 йил якуни бўйича университет жамоаси миллий рейтингда кучли 20 таликка киришни мақсад қилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: