Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё ҳокимлигида тозалаш. Ўринбосарлар "учмоқда"

Қашқадарё ҳокимлигида тозалаш. Ўринбосарлар "учмоқда"

17 окт 2022
3 687
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ҳокимлигидаги вилоят ҳокими ўринбосарлари ишдан бўшатилмоқда. Бу ҳақда ҳокимлик соатида маълумот берилган.

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев ва вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Акбар Эшонқулов лавозимидан озод этилди.

Ҳокимлик бу икки ўринбосарни бошқа  ишга ўтиши муносабати билан ишдан олинганини айтмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: