Миришкорда тадбиркорни нотўғри текширган солиқчилар салкам 35 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди
Бизнес-омбудсман девонига якка тарбибдаги тадбиркор Р.Б.А. (тадбиркорлик субъектининг Ф.И.Ш. қисқартирилган) Миришкор тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан ноқонуний текшириш ўтказилганлиги тўғрисида мурожаат қилган.
Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан мурожаатда таъкидланган ҳолатлар ўрганилганда, Миришкор тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари К.З. ва Ш.Т. томонидан якка тартибдаги тадбиркор Р.Б.А.нинг Миришкор тумани Жейнов шаҳарчасида жойлашган савдо шахобчасида 15.03.2022 йилда ўтказилган текширишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя қилинмаган.
Хусусан, текшириш ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига ўз вақтида киритилмаган.
Шунингдек, Миришкор тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари Ж.Н., Н.А. ва К.З.лар томонидан якка тартибдаги тадбиркор Р.Б.А.нинг Миришкор тумани Жейнов шаҳарчасида жойлашган савдо шахобчасида 08.09.2022 йилда такроран ўтказилган текширишда ҳам ушбу ҳолатларга йўл қўйилган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2412-моддасига кўра, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Миришкор тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари Ж.Н., Н.А. ва К.З.ларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Миришкор тумани судига юборилди.
Ш.Т. муқаддам мазкур турдаги ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги учун тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилди.
ЖИБ Миришкор тумани судининг 20.10.2022 йилдаги қарорлари билан ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 34.800.000 сўм жарима жазолари қўлланилди.

Ўхшаш янгиликлар:
Қамашининг бош солиқчиси Чироқчига, Ғузордаги ўринбосар эса Қамаши тумани Давлат солиқ инспекциясига раҳбар бўлди
Ғ.Караманов ўрнига Очилов Сарвар Сайфуллаевич Қамаши тумани 4-сектор раҳбари бўлди.
Миришкордаги боғча мудирасини ходимларга гул эктиргани учун жаримага тортишди
Ижтимоий тармоқларда Миришкор туман 17-сонли ДМТТда мажбурий меҳнатга йўл қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди.