Китоб тумани ҳокимлиги биносини маҳаллий бюджетдан 1 млрд сўмга таъмирлашмоқчи
29 октябрь куни "Китоб туман ҳокимлиги биносини капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларга маблағ ажратиш тўғрисида" Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовнинг қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йил II-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан Китоб туман ҳокимлиги биносини капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар учун вилоят ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясига 1 млрд сўм маблағ ажратилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё депутатлари Президент қарорига зид равишда Чироқчи ҳокимлиги учун 1 млрд 500 млн сўм ажратмоқчи
Нодир Эркаев Чироқчи тумани ҳокимлиги биносини безатмоқчими?
Муротжон Азимов бундан 9 ой аввал тармоқни "ёндирган" ётоқхона учун маблағ ажратди
Ҳокимлик ётоқхона биноси тадбиркорга тегишли эканини айтганди.