Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Ғузор марказини яна сув босди

Ғузор марказини яна сув босди

02 ноя 2022
1 076
МАҲАЛЛИЙ
Бугун Ғузор туманида ёғингарчилик кўп бўлганлиги сабабли айрим кўчаларда сув тўпланиб қолиш ҳолатлари кузатилди.

Туман ҳокими Бекзод Суюнов бошчилигидаги ишчи гуруҳ шу каби ҳолатларни бартатаф этиш ишларини бошлаб юборишди.

Хусусан, туманнинг "Хўжагузар", "Буюк карвон йўли" ва "Амир Темур" маҳаллаларидаги кўлмаклар туман ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бўлими ва Фавқулодда вазиятлар туман бўлими ходимлари томонидан хавфсиз жойларга йўналтирилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳар ёғингарчиликда Ғузор тумани марказида катта-катта кўлмаклар ҳосил бўлади.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: