Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Ғузор ҳокимлиги қоровулхонани фоҳишахонага айлантирилгани юзасидан маълумот берди

Ғузор ҳокимлиги қоровулхонани фоҳишахонага айлантирилгани юзасидан маълумот берди

04 ноя 2022
2 376
МАҲАЛЛИЙ

Кеча ахборот сайтимиз орқали "Ғузорда қоровул ўз хонасида бошқаларга жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб берди" номли хабар эълон қилинганди. Ҳолат юзасидан Ғузор тумани ҳокимлиги қўшимча маълумот берди.

Аниқланишича, тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган тўйхонада қоровул вазифасида ишлаган У.Ф. ўзининг маданиятсизлиги учун одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган ушбу жирканч ишга қўл урган. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунга қарамасдан, қоровул У.Ф. вазифасидан озод қилинди, бу каби ҳолатларни олдини олиш юзасидан тўйхона эгаси огоҳлантирилди.

Таъкидлаш жоизки, ҳолат қоровул билан боғлиқ бўлганлиги сабабли тадбиркор номи ва тўйхонанинг манзили очиқланмади, дейилади ҳокимлик хабарида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: