Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Ҳоким эътиборсизлик қилган ўринбосари ва 2 та бошқарма бошлиғини огоҳлантирди

Ҳоким эътиборсизлик қилган ўринбосари ва 2 та бошқарма бошлиғини огоҳлантирди

09 ноя 2022
3 668
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ҳокимининг "Вилоятда аҳолининг мурожаатлари ва муаммолари билан ишлашнинг аҳволи тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан  "Аёллар дафтари", "Темир дафтар" ва "Ёшлар дафтари"ни шакллантириш, дафтарга киритилган фуқароларга ёрдамлар кўрсатиш, фуқароларнинг мурожаатларини ҳамда мавжуд муаммоларни муддатида кўриб чиқилиши ва ижобий ҳал этишда хато ва камчиликларга йўл қўйган мансабдорларга огоҳлантириш берилган.
Маълум бўлишича, ўз вазифаларига эътиборсизлик билан қараб келаётган вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи К.Карамова, вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Бердиев, вилоят маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ж.Рахманкулов, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Т.Поёновлар огоҳлантирилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: